MUALLIF HAQIDA

Фарғона шаҳар 40-сонли

ИДУМнинг  информатика физика

фани ўқитувчиси Қодирова Зулфия Жамолиддиновнанинг

иш фаолияти жараёнига берилган

ТАҚДИМНОМАСИ

Фарғона шаҳар 40-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг физика фани ўқитувчиси, 2010-йил “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови Республика босқичи ғолиби, «Халқ таълими аълочиси» Қодирова Зулфия Жамоллиддинованинг иш фаолияти ҳақида маълумот.

Зулфия Қодирова 1970 йил 3 январ куни Фарғона тумани Миндон қишлоғида туғилган. Зулфия ФДУни физика факултетини 1991 йилда тамомлаган.

Иш фаолиятини Кувасой шахар 1-гимназия бошлаб, 2004- йилда бошлаб Фарғона шаҳар 40-сонли ИБММда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда.

Зулфияхон ҳам барча дарсларини кўргазма ва тажрибаларга асосланиб олиб боради. Дарсларда ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш орқали ўқувчилар фаоллигини оширилади.

Зулфия Қодирова ўқувчилар ўртасида физика фанидан муаммоли савол-жавоб ташкил қилиш ва уни турмушда ва техникадаги аҳамияти хусусида баҳс мунозара ташкил этиш ўқувчиларда физика фанидан эгаллаган билимларини ҳаётга қўллаш қўникмаси ҳосил бўлишига эришади. Зулфияхон бир неча йиллардан буён “Ёш физиклар ” тўгарагида ҳам иш олиб боради. 25 нафар тўгарак аъзолари сидқидилдан устозлари ўргатган билимларни эгаллайдилар. Тўгарак аъзолари ўртасида “Заковат”, “Эврика” конкурслари мунтазам олиб борилади.

Ўқитувчи, айниқса, иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам шуғулланиб боради, шу боис ўқувчилари 8  йилдан буён шаҳар ва вилоят фан олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Зулфия Қодирова ҳамкасбларига иш ҳужатлари юритиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёш ўқитвчиларга методик ёрдам бериб боради.

Маҳорат билан ўтилган дарс ўқувчи учун йирик бир асардир “Ўқувчиларим — дейди устоз — физика фанидан эгаллаган билимларини турмушда, техникада, табиатда кузатишлари ва уларни таҳлил қила олиш, керакли қонуниятни тадбиқ етиб инсоният, жамият, табиат учун фойдали жараёнга қўллай олсалар, баркамол ва етук инсон бўлсалар, мен ўз вазифамни бажардим дея оламан “.

Қодирова Зулфия “Устоз яратган мўжиза” кўргазмали қуроллар танловида ўзи яратган “Магнитли қаторлар” ва “Электрон текширувчи” номли жиҳозлари билан қатнашиб шаҳар босқичида фахрли 1- ўринни эгаллади.

Мактаб маъмурияти.

WordPress Themes