bolaЁш авлодга таълим-тарбия беришнинг мақсади, вазифалари, мазмуни, услубий талабларига кўра фан, техника ва илғор технология ютуқларидан унумли фойдаланиш бугунги таълим тизими олдида турган  долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг мақсади, вазифалари, мазмуни, услубий талабларига кўра фан, техника ва илғор технология ютуқларидан унумли фойдаланиш бугунги таълим тизими олдида турган  долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Компьютер ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради, чунки замонавий компьютерлар кўргазмалиликни  (катта имкониятини очади), яъни кўришни эшитиш билан қўшишни, мультипликация ишлатиш ва бошқа имкониятларни беради. Компьютер ўқитиш жараёнини етарлича енгиллаштирадиган восита бўлиб, ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштиради.

Ҳаммага маълум  ўқувчиларга  компьютер ўйинлари  ва  аниматцияларга бой   манбалар  қизиқарли. Шунинг учун ҳам фанлардан билимларни ва топшириқларни,  фанни ўргатувчи  дастурлар ва ўргатувчи ўйин топшириқлар орқали  етказиш самарали ечимдир.  Информатика фани ўқитувчиси  ўқувчиларга  компьютер ёрдамида  ахборотлар  ва ўқув фанлари  бўйича  кўплаб маълумотларни олиш ва олинган  манбалар  бўйича  топшириқ ва  амалларни бажариш  қулай   бўлиб, билиш  сифатини ошириши  ҳақида  маълумот бериб бориши керак.  Компьютернинг  таълим — тарбия соҳасидаги аҳамияти беқиёс.  Компьютерли таълимнинг  афзалликлари жуда кўп: ўқувчиларда маълум малакаларни шакиллантириш вақти қисқаради,  машқ  қилинадиган топшириқлар сони ортади,  ўқувчиларнинг ишлаш сурати жадаллашади, компьютер томонидан  фаол бошқаришнинг талаб қилиниши   натижасида  ўқувчи  таълим  субектига айланади, ўқувчиларда кузатиш, мушоҳада қилиш қийин бўлган жараёнларни  моделлантириш ва бевосита намоиш қилиш  имконияти, коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда  дарсни узоқдаги манбалар билан  таъминлаш  имконияти ҳосил бўлади.

Тажрибамда  ўргатувчи дастурлар орқали ўқувчилар билим самарадорлигини оширишга эришдим.    Инсоният ишини енгиллаштирувчи, инсониятни дастёри  компьютер технологияларидан фойдаланиш  вақтни тежайди,  иш сифатини оширади,  кўргазма  ва овозли  намоиш вақтида инсон кўп нарса  ўрганади.

Ҳозирги  кунда ўқувчи  ахборот техника воситалари  қуршовида яшар экан, биз ўқитувчилар  шу воситаларга  фанларни, билимни боғлаб қўйишимиз керак-ки  ўқувчи бу техника воситаларидан  фақат илим ва маърифат учун фойдаланишни ўргансин.

 

Самарадорлик  натижасига кўра ўқувчиларим ютуқлари:

1.Абдувоитов Мухаммадкодир

-информатика фанидан олимпиада вилоят босқичи ғолиби,(ҲАҚИҚИЙ)

-”ЭАТР-2016 “ танлови Республика босқичи қатнашчиси,

— “Юрт келажаги” иқтидорли  ёшлар танлови Республика  босқичи  “Дастурий таъминот” йўналиши ғолиби,

-Intellect2oll  IT проект  Республика босқичи 2-ўрин

????????????????????????????

????????????????????????????

к1к2

2.Абдухалилов Дилёр

-«Билимлар беллашуви» вилоят босқичи 3- ўрин

-Информатика фанидан олимпиада вилоят босқичи 5- ўрин

—”ЭАТР-2017 “ танлови Республика босқичи  3 — ўрин

ДИЛЬЁР дильёр2

Қодирова Зулфия Жамолиддиновна Фарғона шаҳар 40-ИДУМ

Физика- информатика фани ўқитувчиси     тел: +99891-128-41-65

Электрон  манзил:  Jamoliddinovna@umail.uz ; Jamoliddinovna@inbox.uz