Пулни сарфлашдаги 7 хато

ayolИнсонларнинг деярли кўпчилиги 30 ёшга етганида ўз шахсий маблағлари билан боғлиқ ҳақиқатларни тушуна бошлашар экан. Яъни муллажирингнинг қадрига ета бошлашади. Буни ушбу ёшдагилар ўртасида ўтказилган сўров аниқлаб берди.

Инсонларнинг деярли кўпчилиги 30 ёшга етганида ўз шахсий маблағлари билан боғлиқ ҳақиқатларни тушуна бошлашар экан. Яъни муллажирингнинг қадрига ета бошлашади. Буни ушбу ёшдагилар ўртасида ўтказилган сўров аниқлаб берди. Сўровларда, шунингдек,  оиладаги иқтисодий камчиликларга нималар туртки бўлишининг 7 та асосий сабаби ҳам маълум бўлди. Қуйида улар билан батафсил таништириб ўтамиз.

Одамлар 30 ёшгача ўз касбий фаолият ва оилавий режаларини амалга ошира бошлашади. Кимдир бу кимдир уй-жой ҳаракатига тушса, бошқа биров автомобиль сотиб олади, яна кимдир ўз бизнесини йўлга қўяди. Фарзандлари, оиласи учун нималардир қилишни истайди? Энг муҳими буларнинг барчаси иқтисодий имкониятларга бориб тақалади. Албатта, тўғри ва нотўғри ишларни қилиш, инсонга хос одат. Умиримиз давомида қилган хатоларимизнинг барчаси бизни ўнгланишга, яна ўрнимиздан туриб, олға ҳаракат қилишга ва такрор яна ўша хатоларни қилмасликка ўргатади. Бермоқчи бўлган тавсияларимизни ўқиганлар балки ҳали ўттиз ёшга кирмагандир, шундай экан бу маслаҳатлар, айни вақтида.

Фарзандлар учун жуда кўп кийим–кечак олманг!

Менимча бу хатони жуда кўп ота-оналар қилади. Тўғри, улар болаларини чиройли кўринишини исташади, аммо ўз ёшига мос кичик кўйлаклар, оёқ-кийимлар ва кўпга бормайдиган ўйинчоқ машиналар, бунга қанча пул кетишини бир тасаввур қилиб кўринг. Яхшиси энг зарурларини харид қилинг, қолган маблағларни улар улғайганда сарфлаганингиз маъқул.

Иқтисодий жиҳатдан тайёр бўлмай туриб оила қурманг!

Албатта, пул – муҳаббат деган самимий туйғу олдида унчалик муҳим роль ўйнамас, аммо тан олиш керакки, оилага бош бўлар экансиз, бу борада, албатта, иқтисодий муносабатларни ҳисобга олишингиз керак. Кўп ҳолларда турмуш ўртоғингиз билан бўладиган айрим муаммоларнинг деярли кўпи айнан пулга бориб тақалиши барчага маълум. Шундай экан оила қуришдан олдин бу борада аниқ режа тузиб олганингиз маъқул.

Қарз ва кредит тўловларингиз бор

“Бир ўзим бўлганимда аллақачон кредитни узган бўлар эдим”, “Бизнинг фарзандларимиз бор, шунинг учун ҳали ҳам қарзларни узолмадим” каби баҳоналарни қилманг. Чунки ҳаётда ҳам яхши, ҳам ёмон вазиятлар бўлиши табиий ҳол. Охири йўқ иқтисодий келишувларга рози бўлманг. Кредитларни имкониятингизга қараб олинг. Ёшингиз ўтгани сари вазият ва имкониятлар ҳам ўзгаришини унутманг.

Бошқалардан кўра “ёмон яшамаслик”ка жуда кўп ҳаракат қилманг!

Керакли буюмларни топаётган маблағ ва харажатларингизга қараб сотиб олинг. Балки бошқалардан кўра кичикроқ телевизор, оддийроқ машина, унча қиммат бўлмаган телефон ишлатинг. Шундай қилсангиз, бош оғриғи ва қўрқинчли ўйлар сизни безовта қилмайди. Барча нарсаларга аста-аста эришинг. Қимматли буюмларга ўч бўлманг.

Нафақа ҳақида ҳозирдан ўйланг!

Албатта, ҳали ёш бўлсам, нафақа ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо, келажак учун олдиндан қилинган хайрли тайёргарликнинг ҳеч зарари йўқ. Ишларингизни, маошларингизни шундай режалаштирингки, келажакда оладиган нафақа пулингиз сизни ҳар томонлама қониқтирсин.

Даромадларни режалаштиринг!

Ота-оналаримиз умр бўйи битта ишда ишлаб, ўша ишдан нафақага чиқишган. Аммо ҳозир бунақа йўл тутадиган замон эмас. Шундай экан, ишдан ташқари қўшимча даромадли ишларни бажаришдан қочманг. Қўшимча маблағ режаларингизни тезроқ амалга оширишга, бундан ташқари кутилмаган вазиятларда сизга ёрдам бериши аниқ.

Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!

Йиллар ўтгани сари соғлиғимиз ҳеч қачон яхшиланмайди. Кексайиш ҳар бир инсоннинг тақдирида бор. Аммо хаста бўлиб, дори-дармон, шифохонама-шифохона қатнаб, бекорга пул сарфлашни истамасангиз, ҳозирданоқ ўз соғлиғингизга жавобгар эканлигингизни ҳис этинг. Спорт билан мунтазам шуғулланинг, жисмоний имкониятларингизни меъёрда сақлаб туринг. Ана шунда соғлом бўласиз, соғлиғингизни йўқотиб, ортиқча маблағ сарфлашингизга ҳожат қолмайди.

Манба: Tafsilot.uz

WordPress Themes