Muhammadqodir27-29 aprel kunlari Namangan shahrida «Eng yaxshi elektron  axborot-ta’lim resurslari-2016» respublika ko’rik tanlovi bo’lib o’tdi. Tanlovda maktabimizning  9-«A» sinf o’quvchisi  Abduvoitov Muhammadqodir  qatnashib Xalq ta’limi vaziri SERTIFIKATI bilan taqdirlandi. Muhammadqodir o’zining «The  best- Education » nomli dasturi bilan qatnashdi.

Dasturning annotatsiyasi

Дастур номи:   The best- Education (Энг зўр таълим )

Дастур муаллифи: Фарғона шаҳар 40-ИДУМ ўқувчиси

                                     Абдувоитов Мухаммадкодир Эркинжон ўғли

Дастурнинг мақсад ва вазифалари:

  1. Фойдаланувчига PascalABC дастури, Паскал дастурлаш тилини ўргатиш ва амалий дастурлар тузишни ўргатиш;
  2. Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат ва аждодларимиз меросидан фаҳрланиш руҳини сингдириш;
  3. Ёшларнинг келажакка бўлган эзгу умидларини ошириш;
  4. Информатика фани ўқитувчилари учун қўшимча манба бериш;
  5. Ўқувчиларнинг дастурлаш тилларига бўлган қизиқишларини ортириш;
  6. Ўқувчиларнинг мустақил (уй шароитида) дастурлаш тилини ўрганишлари учун шароит яратиш;
  7. Олимпиада масалаларини ечиш ва мураккаб мавзуларда дастурлар тузишни ўргатиш.
  8. Интелектуал ўйинлар орқали ёшларнинг АКТ дан самарали фойдаланишларини таъминлаш.“The best- Education” дастурдан фойдаланиш йўриқномаси:

Дастур орқали фойдаланувчи Pascal ABC дастури ва Pascal дастурлаш тили ҳақида билиб оладилар. Дастур икки тилда ўзбек, рус тилларида ишлайди.

1111Мундарижа бўлимида китоб мавзулари матн ва аудио кўринишда, видео дарслар ва топшириқлар мавжуд бўлиб фойдаланувчилар учун қулай интерфейс хам мавжуд

1112Дастурда Pascal дастурлаш тилида “Дастур йиғиш” ўйини мавжуд бўлиб, топшириқ берилган топшириққа дастур тузиш талаб қилинади. Чап ойнада берилган тартибсиз дастурдан топшириқ талабидаги дастурни ўнг ойнага олиб ўтиш керак бўлади.

1113Дастурнинг яна бир қизиқарли томони унда “Болалар режими” мавжуд бўлиб, ундаги интелектуал ўйин болага ақлий ва иқтисодий салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

1115