Ўттиздан ошганлар чет тилини қандай осон ўрганишлари мумкин

ebook1Ёшлигингда чет тилини ўрганмаган бўлсанг, ўрта ёшга кирганингда уни ўрганиб бўлмайди деган фикр юради. Лекин гап ёшда эмас, балки тилни қандай ўрганишда.

Ёшлигингда чет тилини ўрганмаган бўлсанг, ўрта ёшга кирганингда уни ўрганиб бўлмайди деган фикр юради. Лекин гап ёшда эмас, балки тилни қандай ўрганишда.

Биз америкалик мухбир Дэвид Бейлининг тил ўрганиш бўйича шахсий тажрибаси асосида ёзган мақоласини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мен улғайганимдан кейин бир нечта хорижий тилни ўргандим. Ўзим учун махсус техника ишлаб чиқиб, француз тилида гапира олишни 17 кунда ўрганиб олдим. Таъкидлаб ўтаман, бунгача мен испанчани билардим.

2005 йилнинг ёзида мен Бургундиядаги қишлоқда яшовчи бир танишимникида меҳмонда бўлдим. У ерда ҳеч ким инглиз тилида гапирмасди. Французчани ўрганишни хоҳлаётганимни билган дўстим ҳам мен билан инглизча гаплашишга рози бўлмади.

Шунинг учун мен ҳар куни қайтарадиган махсус машқлар тизимини ўйлаб чиқдим. 

Эрталаб ўрнимдан туриб, тўғри ва нотўғри феълларни ёзишга ўтирдим. Бу машғулотга икки соатча вақтимни ажратдим. Икки ҳафта ичида каттагина дафтарни тўлдирдим. Мен ўрганиладиган нарсани ёзиб чиқиш уни эслаб қолишнинг энг яхши усули деб ҳисоблайман.

Ёзиш баробарида француз тилидаги аудиодарсларни ҳам тингладим. Дискда ўқитувчи инглиз тилида сўзлашадиган талабаларга дарс ўтганди. Мен уларнинг хатоларини, ўқитувчининг хатоларни тўғрилашларини диққат билан тинглаб, бу хатоларни такрорламасликка уриндим. Икки ҳафта ичида бошланғич ва давомли курсларни икки мартадан тингладим.

Шунингдек, ҳар куни бир соат паркда югуриб, югуриш давомида француча қўшиқлар эшитдим. Мусиқа – бирор-бир тилнинг оҳангини англаш ва қўшиқчи билан биргаликда куйлаб сўзларни талаффуз қилиш учун муносиб вариант.

Тушликни дўстларим билан бирга қилардим. Улар ўз тилларида тез-тез сўзлашишгани боис мен бутун эътиборим билан уларга қулоқ солардим.

Тушликдан сўнг француз тилида чоп этилган «Чарли ва шоколад фабрикаси» номли эртакни ўқирдим. Болалар учун мўлжалланган китобларни ўқиш янги тилни ўрганишда жудаям асқотади. Биринчидан, уларда содда тилдан фойдаланилади, иккинчидан ўзингизга таниш китобни ўқиш сизга нотаниш сўзларнинг маъносини англашга ёрдам беради.

Шунингдек, мен ҳар куни бир соат ўзим ҳақимда ёзар, ёзганларимни дўстим текшириб, тўғрилаб чиқарди. Янги кишилар билан учрашганингда улар сенга доимо бир хил саволларни беришади: «Қаердансиз?», «Нима иш қиласиз?», «Франция ёқдими?» каби. Жавобларни олдиндан тайёрлаб олсангиз, суҳбат пайтида ўзингизга ишонч ортади, тутилиб қолмайсиз.

Мен фойдаланган яна бир усул бу паразит сўзлар. Одамлар бу сўзларни доимий равишда ишлатишади («сингари», «балки», «аслида», «хўш», «масалан», «мана», «хуллас»). Улар маъновий юкка эга бўлмаса-да, суҳбат вақтида ўзингизга ишончи оширади.

Орадан 17 кун ўтгач, мен Парижга бордим. Борган кунимоқ қаҳвахонада бир гўзал қизни учратиб қолдим ва дарҳол у билан суҳбатлашишни бошладим. Бир неча дақиқадан кейин у Францияда қанча вақтдан бери яшашимни сўради. Мен унга бу тилни 17 кунда ўрганганлигимни айтганимда, у мени бир неча йилдан бери шу ерда яшайди деб ўйлаганини айтди.

 

WordPress Themes