Аниқ, фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

ik-ofis-720x320Ҳозирги кунда ўқувчи ахборот техника воситалари қуршовида яшар экан, биз ўқитувчилар шу воситаларга фанларни, билимни боғлаб қўйишимиз керак-ки, ўқувчи ундан фақат илм ва маърифат учун фойдаланишни ўргансин.

Аниқ, фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

Қодирова Зулфия Жамолиддиновна Фарғона шаҳар 40-ИДУМ ўқитувчиси.

XXI аср – ахборот асри. Шундай экан, фарзандларимизнинг ахборот технологияларига, коммуникация   соҳасига қизиқиши табиий ва бу қувонарлидир. Интеллектуал бойлик асрида юксак интеллуктуал салоҳиятга эга халқ жадал ривожланади.

Ислом Каримов.

             Юртбошимиз   интеллектуал, яъни ақлий салоҳиятга ҳамда ёшлар манавиятига   катта эътибор қаратаётганлари бежиз эмас. XXI аср – ахборот технологиялари асри. Шундай экан, интеллектуал салоҳиятни юксалтиришни замонавий тахнологияларсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Эртанги кунни эса, ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Баркамол ва рақобатбардош шахсларни тайёрлаш ҳозирги кун ўқитувчиси олдида турган энг асосий вазифадир. Қачонки инсон томонидан билим қабул қилинса ва тушуниб етса ҳамда эгалаган малака кўникмаларини амалда намоиш этиб бера олса ўқитиш муваффақиятли кечди деб ҳисобласа бўлади. Бунинг учун ўргатувчи ахборот коммуникация технологияларидан самарали ва оқилона фойдалана олиши аҳамиятлидир.

             Давлатимиз томонидан барча таълим муассасаларини, маърифат масканларини компьютерлаштириш, интернет тармоғига улаш, маърифий интернет тармоқларини яратишга алоҳида аҳамият берилаётганлиги ҳам шундан. Мактабларимизда мавжуд бўлган   компьютер ўқув хоналари эрталаб соат 800 дан 1700 гача ўқитувчи ва ўқувчилар учун очиқ бўлиб, улар информатика ва АКТ бўйича билимларни ўзлаштирибгина қолмай, балки бошқа фанлардан ҳам мультмедия дарслар ва турли тадбирлар ўтказиш имкониятига эга. Демак, ким ахборот технологияларини тўғри ишлата билса, ютуқ ушаники бўлади, куч ушанда бўлади. Компьютерлаштириш- бу ишнинг бошланиши, асосий вазифамиз ана шу компютерлар ва технологиялар ёрдамида ўз билимимизни кенгайтириб салоҳиятимиз ва иш унумдорлигини оширишдир. Бу йўлда ҳар бир инсондан нима талаб қилинади? Аввало, компьютер, интернет ва технология воситаларидан фойдаланишни ўрганиш. Ўрганганда ҳам чуқур, пухта билиб олиш. Иккинчи вазифа – улардан фойдаланиш маданиятига амал қилиш. Инсоният ишини енгиллаштирувчи, инсониятни дастёри компьютер технологияларидан фойдаланиш вақтни тежайди, иш сифатини оширади, кўргазма ва овозли намоиш вақтида инсон кўп нарса ўрганади.

Аниқ, фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқитувчи меҳнатини енгиллаштиради, хусусан:

  • АКТ ёрдамида барча ўқувчилар билимини бир вақтда назорат қилиш мумкин ;

  • Мавзуни кўргазмали ва ҳаракатли намоиш орқали тушунтириш мумкин;

  • Тармоқ сервери орқали ўқувчилар билан якка ёки гуруҳларда ишлаш мумкин;

  • Ўқувчи йўл қўйган хатоларини АКТ ёрдамида текшириб олиши мумкин;

Фанларни ўқиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқувчи учун қизиқарли, хусусан:

  • Замонавий АКТ лари ўқувчилар учун қизиқ ва диққатни жамлашга ёрдам беради;

  • Бола билимни кўриш ва эшитиш орқали ўзлаштиради;

  • Ўқувчига топширикларни кўргазмали мустакил бажариш имкониятларини беради;

  • Ўқувчи ўзини – ўзи мустақил текшириш имконини беради.

MS Word ёки MS Excel   дастурлари ёрдамида   “математик ва физик диктант”, “Терминлар изоҳи”, тест, “Шеригини топ”, “Таърифни тўлдир” каби методларда назоратлар ўтказиш мумкин.

Масалан: Физика фанидан боб якунида ёки бирор мавзу бўйича назорат шакли мониторда қўйидаги жадвал кўринишида 1-2- устун тўлдирилган, 3-4-5- устунни ўқувчи томонидан тўлдириш талаб қиллинади. Ўқувчилар топширикни бажариб бўлганларидан сўнг топшириқ жавоблари кўрсатилиб ўқувчи   ўзини-ўзи текшириши ва хатоларини билиб олиши мумкин. (Ўқувчи ўз эгаллаган билимини тартиблаб олиш имконини хам беради. Бу усулда термин ёки формулаларни вақтга қараб 5-10 тагача олиш мумкин, хатто масала ечишда ҳам жадвал усули қўл келади)

Термин

Термин изоҳи

Формула

СИ бирлиги

1.

Куч импулси

Куч импулси жисмга таъсир этаётган кучнинг шу куч таъсир этган вақтга кўпайтмасига тенг

I = F· t

H· c

2.

Жисм импулси

Жисм импулси — жисм массасини   унинг тезлигига кўпайтмасига тенг бўлган катталик.

P = m· υ

кг· м/с

Алгебрадан функцияларга оид мисол ва масалаларни MS Excel   дастури ёрдамида ечиш ва графикларини ҳосил қилиш қулай бўлиб ўқувчига қизиқарли. Математикадаги жуда кўп мавзуларни информатика фани билан интеграллаштириб олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Ms PowerPoint дастури орқали тақдимотлар, аниматциялар ва турли топшириқларни электрон тасвирлаш қулай.

Информатика фани ўқитувчилари олдидаги вазифа жуда катта бўлмоғи керак, чунки информатика фани дарсларида физик ва математик формулаларни тўғри ёзиш, 8- синфда “Диаграмма ва графикларни ҳосил қилиш” ва бир қанча мавзуларини ўргатаётиб фанлар аро боғлиқликни мустаҳкамлаш зарур. Ўқувчиларга мустақил ишлар таёрлаш бўйича кўрсатмалар бериш ва уларни мустақил ишлашга ундаш ҳам ўқувчи қизиқишини ва ижодкорлигини оширади. Бунинг учун физик, математик мисол ва масалаларни компьютер дастурларини бирида ечиш талаб қилинса   ўқувчи мантиқий фикрлайди ечим учун йўл топади ва муаммони ҳал қилишни ўрганади. Ўқувчини фанга қизиқтириш эса ўқитиш самарадорлигини оширади.

   Аниқ, фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда тармоқ серверини ўрни катта. Тармоқ сервери орқали ишлашни ташкиллаш учун турли дастурлар мавжуд ўзим ишлаётган Net Support school- дастури локал тармоқда ишлаш учун жуда қулай бўлиб ўқувчилар билан якка ёки гуруҳларда ишлаш имконини беради. Дастур ичида тест синови ўтказиш ва савол жавоб ташкиллаш ҳамда интеграллашган дарслар ташкил этиш учун ҳам жуда қулай. Дастур сервер ишчи ойнаси ва тармоқдаги User1 ўқувчи ишчи ойнасини кўриниши.

Бу дастур ёрдамида физика фанидан виртуал лабораторияларни бажариб кўриш барча ўқувчи кўз олдида тармоқ орқали амалга оширилади ва ҳисоблаш ишлари олинган   натижаларга қараб белгиланади. Ҳозирги кунда ўқувчи ахборот техника воситалари қуршовида яшар экан, биз ўқитувчилар шу воситаларга фанларни, билимни боғлаб қўйишимиз керак-ки ўқувчи ундан фақат илим ва маърифат учун фойдаланишни ўргансин.

Ўқитувчи доимо энг замонавий билимларга интилиб бориши, ижобий янгиликларни ўзлаштириб бориши лозим. Чунки ахборот технологиялари ривожланиб, бутун дунёни ягона макога айлантириб юборди. Жуда кўп ахборотлар, билимлар устида ишлаш ва ўрганиш учун компьютер билимларини мукаммал эгаллаш керак. Инсон технологияларга эмас, технологиялар инсониятга ҳизмат қилсагина — биз технологияларни забт этамиз. Зеро, биз устозларнинг мақсадимиз бир- интеллектуал салоҳияти кучли, буюк аждодларига лойиқ авлодларни камол топтириш, жонажон Ўзбекистонимиз фарзандларини жаҳонга танитиш.

Муаллифнинг

исми-фамилияси

Қодирова Зулфия Жамолиддиновна

Йуналиш номи

Аник, фанларни укитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари.

Мақоланинг номи

Аниқ, фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

 

Илмий даражаси ва унвони

Халқ таълими аълочиси

Иш жойи

Фарғона шаҳар 40-ИДУМ

Касби

Физика- информатика фани ўқитувчиси

Боғланиш алоқда (қайси шаҳардан)

Фарғона шаҳар

+99891-128-41-65

E-mail

Jamoliddinovna@umail.uz ; Jamoliddinovna@inbox.uz

Web sayt

Evrika.zn.uz ; Parvoz40.uz

 

 

WordPress Themes